Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги ҳамда "UZINFOCOM” компьютерлаштириш ва ахборот технологияларини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда "ZiyoNET” жамоат таълим ахборот тармоғининг 7 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллиги муносабати билан мактаб ўқувчилари ўртасида "Иқтидорингни намоён эт” номли танловини эълон қилади. Танловга материаллар 2012 йилнинг 10 ноябрдан 10 декабргача қабул қилинади.

Танловнинг мақсади – "ZiyoNET” жамоат таълим ахборот тармоғини оммалаштириш, ўқувчи-ёшларни инновацион технологияларга қизиқтириш ва тармоқдан самарали фойдаланишга жалб этиш, шу билан бирга уларнинг интеллектуал салоҳиятларини оширишдан иборат.

Танловда фақат умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари иштирок этади.

Танловга қуйидаги йўналишлар бўйича материаллар қабул қилинади:

1- йўналиш – "Энг яхши мақола” рукни остида:

  • "Тақдиримсан, бахтимсан, эркин ва обод Ватан!”;
  • "Интернет менинг ҳаётимда”;
  • "Конституция – бахтимиз қомуси” каби мавзулардаги ижодий ишларниFikr.uz сайтида ёритиш, шу билан бирга ziyonet@xtv.uz,mno@uzinfocom.uz почта манзилига юбориш.

2- йўналиш – "Энг яхши видеоролик” рукни остида:

  • Дарсни мультимедиа воситалари асосида тайёрлаш;
  • Ўқувчилар томонидан ноанъанавий дарслар ташкил этиш;
  • Қобилиятли ўқувчилар ижодидан (куй-қўшиқ, пародия, амалий машғулотлар ва ҳ.к.) лавҳаларни Utube.uz сайтига жойлаштириб бориш ҳамда ziyonet@xtv.uzmno@uzinfocom.uz почта манзилига юбориш.

Ҳар иккала йўналиш ғолиблари қуйидаги совғалар билан тақдирланадилар:

1-ўринга Рақамли фотокамера;

2-ўринга Акустика системаси (Сабвуфер);

3-ўринга Симсиз клавиатура ва сичқонча тўплами.

Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда "UZINFOCOM” компьютерлаштириш ва ахборот технологияларини ривожлантириш марказининг совға ва дипломлари билан тақдирланади.

Танловга материаллар 10 ноябрдан 10 декабргача қабул қилинади.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:

Тел.: 239-44-56, 238-42-27
.